Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

– „(Эй Муҳаммад), Парвардигорингиздан сизга ваҳй қилинган нарсаларга эргашинг!“ [6:106]

Ваҳйнинг бу икки ҳолатда келганлиги ҳақида жуда кўп хабарлар бор. Аммо учиничи ҳолат, яъни:

 

أَوْ مِنْ وَرَاءِ حِجَابٍ

– „Ёбиронпарда-тўсиқортидан“,                                                                  [42:51]

 

оятидаги ҳолат сайидимиз Мусо а.с. билан юз берган. Ваҳйнинг бундай ҳолати ҳақида ишора қилувчи оят воқеси шундан иборатки, Оллоҳ худди тўсилган киши баъзан ўзининг хос кишилари билан сўзлашганидек набийга парда ортидан сўзлашишидир. Бу эса Мусо а.с. билан Оллоҳнинг сўзлашгани каби. Бундай ҳолат Расулуллоҳ с.а.в. билан фақат битта ҳолатда, саҳиҳ ҳадисда келган Исро ва Меърож ҳодисаларидагина бўлган. Бу ҳақда «Нажм» сураси оятларида ишора қилиб айтадики:

 

عَلَّمَهُ شَدِيدُ الْقُوَى ۩ ذُو مِرَّةٍ فَاسْتَوَى ۩ وَهُوَ بِالأُفُقِ الأَعْلَى۩ ثُمَّ دَنَا فَتَدَلَّى ۩ فَكَانَ قَابَ قَوْسَيْنِ أَوْ أَدْنَى ۩ فَأَوْحَى إِلَى عَبْدِهِ مَا أَوْحَى

– „Унга (бу ваҳйни) бир кучга тўлган, соҳиби қудрат (яъни Жаброил а.с.) таълим бермишдир. Бас, у (аввал) юксак уфқда (кўриниб), тик турди. Сўнгра яқинлашиб, пастлади. Бас, (Муҳаммад с.а.в.га) икки камон оралиғида ё (ундан-да) яқинроқ бўлиб, (Оллоҳ) ўз бандаси (Муҳаммад с.а.в.)га туширган ваҳйни келтиради“. [53:5-10]

 

Исро ва Меърож ҳодисасидан бошқа ҳолатда ваҳй Расулуллоҳ с.а.в.га илҳом ҳолида ёки элчи орқали нозил бўларди. Қандай бўлса ҳам, ваҳйнинг ҳаммаси ҳужжатдир. Масалан, Расулуллоҳга фариштанинг калом ёки ишора билан хабар бериши очиқ ваҳй, илҳом, туш ҳам очиқ ваҳй, Оллоҳнинг Расулуллоҳга гапириши ҳам ваҳй турларидандир. Бу ваҳйлар субути қатъий, далолати қатъий нусусларда келгани учун қатъий ҳужжатдир.

 

Расулуллоҳ ҳақларида мужтаҳид бўлган дейиш жоиз эмас

Саййидимиз Муҳаммад с.а.в. баъзи бир ҳукмларда ижтиҳод қилганлар ва ўз ижтиҳодларида хатога йўл қўйганлар, сўнг Оллоҳ Таоло бу хатони тўғрилаб қўйган, деган сўз саййидимиз Муҳаммад с.а.в. одамларга шариатни ваҳй орқали эмас, ўз ижтиҳодлари орқали етказганлар ва улар Ислом шариатидан одамларга етказган баъзи нарсаларда маъсум эмаслар, деган маънони англатади. Бу ақлан ва нақлан ҳам ботил сўздир. Чунки саййидимиз Муҳаммад с.а.в. набий ва расул бўлиб, бошқа анбиё ва расуллар каби Оллоҳ тарафидан етказаётган нарсаларида хатодан холидир. Бунга ақлий далил ишора қилади. Бунинг устига, субути ва далолати қатъий бўлган шаръий далиллар рисолатни куллиётларию, жузъиётларини етказиш ваҳй орқали бўлганлигини баён қилади. Расулуллоҳ с.а.в. ҳукмларни фақат ваҳй орқали етказардилар. Оллоҳ Таоло «Анбиё» сурасида айтади:

 

قُلْ إِنَّمَا أُنذِرُكُمْ بِالْوَحْيِ

 

94-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260